Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Муқимов Комил Муқимович иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Учрашув давомида академик Муқимов Комил Муқимович университет жамоаси билан очиқ ва самимий суҳбат олиб борди. У ўзининг илмий фаолияти, Ўзбекистон фанлар академиясидаги ишлари, ёш олимларга бўлган эътибори ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у ёшларни замонавий илмий изланишларга жалб қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Иштирокчилар ўртасида савол-жавоб шаклидаги мулоқот ташкил этилди, унда профессор Муқимов ёшлар ва профессор-ўқитувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Тадбир якунида БухДУ ректори Обиджон Хамидов яна бир бор академик Муқимовга самимий миннатдорлик билдириб, университет ва Фанлар академияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Бу учрашув Бухоро давлат университетининг илмий ва маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлди ҳамда уч авлод вакиллари ўртасидаги узвий алоқаларни янада мустаҳкамлади.