Бухоро давлат университети фаоллар йиғингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-июндаги “2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Ф-60 сонли фармойиши бўйича вилоят олий таълим муассасалари қабулида ўзгаришлар ҳамда университетда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов, Ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Жумаев, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Аброр Жўраев, Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори Ўлмасжон Рашидов, бўлим бошлиқлари, университет Матбуот котиби Собитжон Халилов, бир қатор журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Анжуман аввалида Бухоро давлат университети ректори сўзга чиқиб, матбуот анжуманини очиб берди. Бухоро давлат университетида амалга оширилаётган ишлар, олийгоҳнинг илмий салоҳияти, кафедралар фаолияти, олинаётган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бугунги кунда БухДУда 23630 нафар (2021-йилда 24634 нафар) талаба таҳсил олади. Уларнинг 22762 нафари бакалавриат, 868 нафари магистратура (2021-йилда 23329 нафари бакалавриат, 1305-нафари магистратура) босқичида таҳсил олиб, уларнинг 15829 нафари (2021 йилда 16517 нафар) бакалавриат кундузги, 5811 нафари (2021 йилда 5040 нафар) сиртқи, 1169 нафари (2021 йилда 766 нафар) кечки, 821 нафари (2021 йилда 1006 нафар) 2-мутахассислик, ҳамда 868 нафари (2021 йилда 1305 нафар) магистратура босқичида ўқимоқда. Хорижий талабаларнинг умумий сони 19 (2021-йилда 288-нафар) нафарни ташкил этади. Университетда 904 нафар (2021-йилда 872 нафар) профессор-ўқитувчи, жумладан, 50 нафар (2021-йилда 48 нафар – 5,5%) фан докторлари, профессор (5,5%), 240 нафар (2021-йилда 217 нафар – 24,8%) фан номзоди, фалсафа доктори, доцент (26,4%) ва 614 нафар (2021 йилда 628 – 69,7%) ўқитувчилар (68,1%) фаолият юритади. Илмий салоҳият 32,1 (2021 йилда 30,3%) фоиз. 2022/2023-ўқув йили қабулида абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва Давлат тест марказининг (my.dtm.uz) расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда 2022 йил 27-июл кунлари амалга оширилди. 2022/2023-ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича Бухоро давлат университетида 3754 нафар (659 нафар грант, 3095 нафар тўлов-контракт асосида) талабани ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича – 3370 нафар:
кундузги таълим шаклига – 62 та (+9) таълим йўналиши бўйича 2105 нафар;сиртқи таълим шаклига – 25 та (+9) таълим йўналиши бўйича 780 нафар;
масофавий таълим шаклига – 2 та (+2) таълим йўналиши бўйича 100 нафар;
кечки таълим шаклига – 15 та (+4) таълим йўналиши бўйича 385 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 41 та (+10) мутахассислик бўйича 384 нафар.
Бухоро давлат университетида ташкил этилган қабул комиссияси 2022-2023 ўқув йили учун якуний натижага кўра бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ҳамда иккинчи олий таълим йўналишлари бўйича жами 2 500 дан зиёд мурожаатларни қабул қилди. 20-июндан 27-июл санасига қадар давом этган мазкур қабулда энг кўп мурожаатлар онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш ва 5 йиллик иш стажига эга бўлганларнинг ўқишга қабули бўйича келиб тушган. Онлайн ҳужжат топширишда муаммога дуч келган абитуриентларга доимий равишда маслаҳатлар бериб борилди.2022/2023-ўқув йили спорт соҳаси бўйича алоҳида иқтидор талаб этиладиган 10 та таълим йўналиши бўйича 255 нафар (кундузги-95 нафар, сиртқи-95 нафар, кечки-65 нафар), шунингдек, Журналистика: босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси (кундузги-40 нафар, сиртқи-25 нафар), Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар (кундузги-25 нафар, сиртқи-25 нафар) таълим йўналишларига қабул квотаси шакллантирилган. www.buxdu.uz расмий веб-сайтда имтиҳон дастурлари, абитируентларнинг имтиҳон топшириш кунлари, интернет орқали www.camera.buxdu.uz веб-сайти транслясия қилиш имкониятлари яратилди. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган 12 та таълим йўналишида 870 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтган. Касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди ва имтиҳон ўтказиш комиссиялари таркиби шакллантирилган.30-июн ҳолатида Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича 9 та таълим бўйича таълим йўналишида 457 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган.27 нафар кўзи ожиз абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, имтиҳон дастурлари университет расмий веб-сайтга жойлаштирилган. Умумий ногиронлиги бўлган абитуриентлардан 173 нафари рўйхатдан ўтган.41 та магистратура мутахассисликлари бўйича 366 нафар қабул квотаси тасдиқланган бўлиб, 372 та аризалар тушган. Техникумлардан суҳбат асосида қабул қилинадиган талабгорлардан 203 та аризалар қайд этилган.
Анжуманда сўзга чиққан Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Аброр Жўраев БухДУнинг хорижий ОТМлар билан ҳамкорлиги хусусида батафсил тўхталди. Дарвоқе, бугунги кунда университетда хорижнинг 140 тага яқин олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари амал қилмоқда. Шартномаларнинг асосий йўналиши ўзаро профессор-ўқитувчи ва талаба алмашиш, малака ошириш ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш кабиларни қамраб олади. Ҳамкорлик шартномалари доирасида 2021-2022 ўқув йили давомида хориждаги ҳамкор олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларига 60 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчининг малака ошириши ташкил этилди. Университетимизда 40 нафардан ортиқ хорижлик ўқитувчилар онлайн ва анъанавий шаклда дарс беришди, турк ва испан тилларини ўқитиш йўлга қўйилди. 263 нафар хорижлик талаба ўқишни тугатиб, бакалавр дипломларига эга бўлишди. Талабаларда амалий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда иш билан бандликларини таъминлаш мақсадида 50 нафар талаба “Иш ва саёҳат” дастури доирасида Германияга малакавий амалиётга юборилди. Янги ўқув йилида ҳам халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини янада ошириш режалаштирилган.
Анжуман якунида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Анжумандан сўнг журналист ва блогерлар cалл маркази фаолияти, имтиҳон ўтказиладиган ҳудудлардаги шарт-шароит билан яқиндан танишишди.