Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат университетида “Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти” мавзусида форум бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат университетида “Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти” мавзусида форум бўлиб ўтди
Бухоро

Бухоро давлат университетида “Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти” мавзусида форум бўлиб ўтди

19.04.2024 108
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда барча соҳаларда ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг биринчиси хотин-қизларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, гендер тенглигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшлар масаласидир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Бухоро давлат университетида ҳамкорлигида рэспублика олий таълим муассасаларининг хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари иштирокида “Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари ва гендер маданияти” мавзусида ўқув-семинар ва форуми бўлиб ўтди. Унда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ходимлари, Бухоро вилояти ҳокимлиги мутасадди ходимлари, идоралар, республика олий таълим муассасалари Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Даставвал, меҳмонлар Бухоро давлат университетида ташкил этилган инновацион ғоя ва ишланмалари, талабалар, докторантлар илмий ижоди кўргазмаси, расмлар коллекциясига юқори баҳо беришди. Республика олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раисларининг ўзгача тантана ва меҳмондўстлик тамойиллари асосида кутиб олинди.

Форум кириш қисмини Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов очиб бериб, мазкур тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни кўриб турганлигидан ўз мамнуниятини изҳор этиб, форум ишига ривож тилади.

Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси мутахассиси Д.Солихўжаева, Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бош бошқармаси бошлиғи  оʻринбосари У.Абдуллаева,  “Умид” ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш маркази директори Д.Амиркулова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Н.Шоалиева, Тошкент давлат шарқшунослик университети Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Ш.Зайнутдинова, А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Г.Жўраева, Андижон давлат педагогика институти хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси С.Юсупова ҳамда  БухДУ ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Адизова сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва уларнинг фаолиятига тўхталишди.

Таъкидланганидек, мазкур тадбирнинг Бухорода ва айнан Бухоро давлат университетида ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки бу энг кўп талаба қизлар таҳсил оладиган нуфузли олийгоҳ ҳисобланади.

“Бухоро давлат университетида олиб борувчи хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар натижасида Зулфия Давлат мукофотини қўлга киритган 2 нафар ёшларимизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Булар қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти Пулатова Моҳичехра Темировна ҳамда Ахборот технологиялари факултети 4-босқич талабаси Тўхтамишова Гулнора Мелс қизи шахсан юртбошимиз томонидан эътироф этилди. Умуман олганда 2023-2024 ўқув йилларида университетимизнинг 17 нафар ёшлар Президент ва номдор стипендиантлар қаторидан ўрин олган”, дейди БухДУ ректори Обиджон Хамидов

Бухоро давлат университетида 824 нафар профессор-ўқитувчи бўлиб шундан  583 нафари аёлларни ташкил этади. 66 нафар фан доктори бўлиб, 23 нафари аёл,  профессор (6,7%), 260 нафар фан номзоди, 119 нафари аёл, фалсафа доктори, доцент (31,8%)  ва 656 нафар ўқитувчилар (67,5%) фаолият юритади. Илмий салоҳият 47,4 %.  Шунингдек, 23 нафар аёл фан доктори  ва профессор, 31 нафар аёл фан номзоди, 77 нафар аёл фалсафа доктори, 81 нафар аёл доцентлар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Раҳбарлик лавозимида ишлаётган аёллар  эса 16 нафар.

Тадбир давомида  БухДУ Санъатшунослик факултети талабаларининг мусиқий чиқишлари, талабалар театр студиясининг саҳна чиқишлари тадбирга ҳақиқий байрамона кайфият бағишлади. Форумнинг якуний қисмида иштирокчилар билан Заковат интеллектуал ўйини, Миллий либослар подиум ва консерт дастури, Вело ладй согломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Форумнинг иккинчи кунида форум иштирокчиларининг  Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳати режалаштирилган.

Шерзод Камалов 19.04.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?