“Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилига бағишланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-сон фармойишига асосан Бухоро давлат университетида халқаро ҳамкорлар иштирокида “Жисмоний маданият ва спорт: таълим дастурларини такомиллаштириш, муаммолар ва ечимлар” мавзусида Республика илмий рецензияланган онлайн-конференция ўтказилди.
Анжуманнинг мақсади ёш авлоднинг ҳаракат фаоллигини оптималлаштириш муаммоларини ҳал этишнинг янги йўлларини излаш, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда жисмоний тарбияси жараёнига янги шакллар ва методларни жорий қилиш бобида методологик ва услубий шароитларини ўрганишдан иборат.
Илмий анжуманда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.