Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат университетида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат университетида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди
Бухоро

Бухоро давлат университетида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди

09.02.2025 120
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро давлат университетида Ҳазрат АлишерНавоийга ўрнатилган бюст қаршисида БухДУ раҳбарияти,  Бухоро Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари, Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар тўпланиб, ҳазрат Навоийга эҳтиром юзасидан  бюст пойига гулчамбар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Бухоро давлат университети бош фоесида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудига бағишлаб университет жамоаси томонидан кўргазма ташкил этилди.

Шунингдек, Бухоро давлат университети катта мажлислар йиғингоҳида туркий тил тамал тошини қўйиб, уни мустаҳкамлаган, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий-буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” номли тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давлат мадҳияси ижроси билан бошланди.

Ушбу тадбир аввалида БухДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Д.Ш.Явмутов, Бухоро вилояти ҳоким ёрдамчиси Акбар Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Маънавият-маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Марҳабо Давлатовна, БухДУ профессори, навоийшунос  Н.Бековалар сўзга чиқиб, миллатимиз қуёши Алишер Навоий таваллуди билан йиғилганларни муборакбод этишди.

Тадбир давомида бутун умрини туркий тилнинг нуфузини кўтариш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга бағишлаган Алишер Навоий ҳаётидан ибратли саҳна кўринишлари ижро этилди. Мир Алишер Навоийнинг сермаҳсул ижодидан намуналар келтирилди. Айниқса, куйга солинган ғазаллар йиғилганларнинг гулдурос олқишларига сабаб бўлди.

БухДУ Ахборот хизмати

Шерзод Камалов 09.02.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Бухоро
Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Бухоро
Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади
Бухоро
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

19.03.2026 33

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

18.03.2026 7

Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади

17.03.2026 276
Бухоро

Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди

14.03.2026 254

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?