Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро давлат университетида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам дастури ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро давлат университетида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам дастури ташкил этилди
Бухоро

Бухоро давлат университетида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам дастури ташкил этилди

05.03.2022 62
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аёл – Аллоҳнинг бебаҳо туҳфаси, умр баҳорининг гули, ҳар қанча таъриф-у ташбеҳлар ожиз бўлган мўжизадир. Баҳорнинг беназир кунларида байрамлар байрамларга уланиб, ҳаётимиз ёритгувчи чироқлари хотин-қизларимизнинг гўзал айёми – 8 март арафасида турибмиз.

Бугун Бухоро давлат университети фаоллар йиғингоҳида ректор Обиджон Хамидов бошчилигида, университет ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, Касаба уюшмаси ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида нафосат ва назокат айёми муносабати билан жамоада хизмат қилаётган барча мўтабар ва азиз хотин-қизларимиз учун аталган “Аёл борки, олам мунаввар” деб номланган бадиий байрам тадбири бўлиб ўтди. Юксак савияда ташкил этилган байрамда Бухоро давлат университетининг аёл профессор-ўқитувчилари, раҳбар аёллар, ишчи-ходималар иштирок этишди.

Тадбирни БухДУ ректори самимий йўллаган дил сўзлари билан очиб берди.
“Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади. Аёлни эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг баҳори, гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, ватанимизни эъзозлаган бўламиз.
Умр йўлида қандай оғир синов ва машаққатларга учрамайлик, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, ғайратимизга – ғайрат қўшадиган инсонлар ҳам дунёдаги энг мўътабар зотлар, оналаримиз, опа-сингилларимиз, жонажон қизларимиз- бебаҳо аёлларимиздир. Умримизнинг ҳар бир кунида ҳиссангиз бор. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз аёллар!”
– деди университет ректори Обиджон Хамидов.

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Тадбир давомида аёлларга эътибор намунаси сифатида гуллар ва табрикномалар тақдим этилди. Санъатшунослик факультети магистрантлари, ўқитувчилари томонидан ижро этилган дилбар тароналар, куй-қўшиқлар, факултет қошида ташкил этилган “Феруза” рақс ансамблининг жажжи болажонлари томонидан тайёрланган рақслар байрам тадбирига файз бағишлади.

Рустам Раҳимбоев,
БухДУ Жисмоний маданият факультети талабаси

Шерзод Камалов 05.03.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда
Бухоро
Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди
Бухоро
Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди
Бухоро
2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда

08.12.2025 22
Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 36
Бухоро

Президент Администрацияси раҳбари шахсан Экология қўмитасида охирги 10 кун ичида иккинчи марта йиғилиш ўтказди

03.12.2025 29
Бухоро

2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

26.11.2025 33

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?