Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ​Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидовнинг 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ​Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидовнинг 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан табриги
Бухоро

​Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидовнинг 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан табриги

27.06.2022 306
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Қадрли журналистлар, ОАВ ходимлари! Бугунги кун нуқтайи-назаридан энг оғир ва масъулиятли касб эгаси, шубҳасиз, сизларсиз!

Кеча-кундузда содир бўлаётган ислоҳотлар, янгиликлардан тезкорлик ва холислик билан ўз вақтида бохабар қилаётганингиз, ҳар бир раҳбар фаолиятини холисона ёритиб, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда катта натижаларга эришаётганингиз, энг муҳими, фаолиятингиз ватанпарварлик асосига қурилгани таҳцинга сазовор.

Сўнгги йилларда сўз айтиш ва фикрий эркинлик борасида қилинаётган ишлар кишини қувонтиради. Бу борада матбуот аҳли, журналистларнинг ўз фикрини, таҳлилларини эркин баён этиши, ўзи қизиққан соҳада журналистик суриштирувлар олиб бориши, ислоҳотларга одоб-ахлоқ доирасида муносабатини билдириши, мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон журналистикасининг жаҳон ахборот майдонида муносиб ўрин эгаллаши учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Шу маънода бугунги кунда эришилаётган ҳар бир ютуқда оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаси бор ва бундан сўнг ҳам уларнинг жамият ривожидаги ўрни сув ва ҳаводек зарур, десак алсо муболаға бўлмайди.

Янги Ўзбекистоннинг янгича фикрли, креатив ва тезкор, адолатни мезон қилган журналистлари, матбуот ходимлари! Босма нашр ёхуд мухбирмисиз, тележурналист ёки радиобошловчимисиз, оператор ёки матбуот хизмати ходими бўласизми, хуллас, ҳар бирингиз миллат бугуни ва эртаси учун аҳамиятлисиз! Истеъдодингиз, салоҳиятингиз, ҳақиқатни юзага чиқаришдаги фаолиятингиз тараққиётимизни таъминлайдиган омилдир.

Ҳар бир раҳбар фаолиятини, хусусан, Олий таълим муассасаси ҳамда таълим тизими соҳасидаги янгиликларни ёритишда ОТМ матбуот котибларининг хизмати бениҳоя катта. Қилинаётга ишлар тезкорлик ва холислик асосида ёритилар экан, ижодкор ва ихтирочи талабалар, қобилиятли ёшлар республика миқёсида танитилиб борилар экан, иш сифати ошади, улардан руҳланиб, ўз ижодини намоён этадиган ёшлар сафи кенгаяди.Ҳаётга доим сергак кўз билан қарайдиган журналистлар, Ватан манфаати йўлида тинмайотган матбуот аҳли! Барчангизни яна бир бор касб байрамингиз чин қалбдан қутлайман. Қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, ҳамиша халқ ардоғида юринг. Машаққатли ва олийжаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат, ижодий баркамоллик ҳамиша ёр бўлсин.Байрамингиз муборак бўлсин!

Шерзод Камалов 27.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?