27 декабр куни Туризмни қўмитаси томонидан таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишони туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субектларига тантанали равишда топширилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг масъул раҳбарлари ҳам бўлиб, уларнинг ҳудудларда туризм салоҳиятини ошириш ва ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлашдаги самарали фаолиятлари эътироф этилди.
Бухоро давлат университети ректори иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Ҳамидов 2023 йилдаги туризмни ривожлантириш бўйича қўшган самарали хиссаси учун “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.