USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Бухоро Давлат тиббиёт институтидаги “Китоб бизнеси”

 Бухоро Давлат тиббиёт институтидаги “Китоб бизнеси”

“TROLL.UZ” ва “Bukhara news” ижтимоий тармоғи орқали 27.03.2021 йилда эълон қилинган Бухоро Давлат тиббиёт институти ректори томонидан бюджет маблағлари талон-торож қилинаётганлиги ҳолатлари акс этган “Китоб бизнеси” номли мақола Бухоро вилоят прокуратураси томонидан шу куннинг ўзида, яъни 27.03.2021 йилда соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда.

Мақолада Тиббиёт институти мансабдор шахслари томонидан ўзаро келишувга асосан одам анатомиясига доир китобларнинг қиммат нархда сотиб олинганлиги ва бошқа ҳолатлар кўрсатилган.

Бухоро Давлат тиббиёт институтидаги “Китоб бизнеси”

Ҳозирда мазкур ҳолатларни ўрганиш учун соҳа мутахассислари жалб қилинган бўлиб, ўрганиш натижаси бўйича батафсил ахборот берилади.

Мавзуга оид