Сайлда барча факултет талабалари ўзларининг ижодий ва кўргазмали чиқишлари билан фаол қатнашди. Шу билан бирга, фестивал меҳмонлари ва иштирокчилари анъанавий халқ сайллари ва эсда қоларли ўйинларни томоша қилган ҳолда, кўплаб миллий куйлар ижро қилишди.
Фестивалда ўзбек халқининг маданияти ва санъати қанчалик теранлиги ва бойлигини акс эттирувчи байрам дастури, тадбирлар ўтказилди ва миллий урф-одатларимизни ифодаловчи кўргазмали чиқишлар — варрак сайли, лапарлар ижро этиш, алла танлови, тош кўтариш, миллий кийимлар кўргазмаси, миллий рақслар намойиш этилди.