Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуровнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган “Олийгоҳ кутубхонаси учун китоблар совғаси” лойиҳаси институт кутубхонасини тўлдиришда давом этмоқда.
Хусусан, Бухоро давлат университети профессори, тарихчи олим, моҳир педагог, жонкуяр устоз, ташкилотчи ва юксак маънавиятли шахс, тарих фанлари доктори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Сулаймон Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё томонидан кутубхонага топширилган китоблар ҳам илм ва билимнинг гуркираши ва китобхонликнинг оммалашишига қаратилган жараённинг давомидир.