Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши қарори билан айрим ҳудудларда ичимлик суви нархи ошади.
Жумладан, “Ўзтрансгаз” АЖ Газли магистрал қувурлари кўрсатиладиган ичимлик суви хизматлари нархлари ўзгартирилади. Бир метр куб сув нархи Газли шаҳарчасидаги аҳолига сотиш учун 1000 сўм.
Шаҳарчадаги бюджет ташкилотлари ва улгуржи савдо муассасалар учун нарх бир метр куб учун 4050 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, ушбу ҳудудда оқова сувлари нархи 585 сўмга ошади, улгуржи ва бюджет ташкилотлари учун нарх 1400 сўмга етган.
Яна бир қарор билан “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан тақдим этиладиган ичимлик суви нархлари ошган, жумладан:
— нефтчилар шаҳарчасидаги аҳоли учун 800 сўм; (бир метр куб нархи)
— “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ Қоровулбозор филиали учун 1000 сўм;
— “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ва бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун 3800 сўм;
“Муборакнефтгаз – сувтаъминот” МЧЖга сотиш учун 1400 сўмни ташкил этади.
Эътиборли томони, ушбу қарорлар эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган. Лекин Вазирлар маҳкамаси қарори билан барча турдаги коммунал тўловлар учун янги нархлар эълон қилинса, камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали халққа билдирилиши керак.