Бухородаги ижтимоий-иқтисодий тадбирлар учун 1 млрд. 83 млн. сўм ажратилади.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг фармойиши билан 443 миллион сўмга ҳокимлик учун бир дона электромобил сотиб олинади.
Маблағ вилоят ҳокимлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан сотиб олинади.
Умуман олганда, Бухородаги ижтимоий-иқтисодий тадбирлар учун 1 млрд. 83 млн. сўм ажратилади.
Ушбу маблағдан Бухоро шаҳридаги уйларга шифер маҳсулотини харид қилиш учун 50 миллион сўм, “Маънавият ва маърифат” масканларини жиҳозлаш учун 300 миллион сўм, электромобил учун 443 млн. сўм, вилоят ҳокимлиги харажатларини қоплаш учун 290 млн. сўм берилади.