2025 йил 9 сентябр куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти маданият бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон давлат филормонияси Бухоро бўлими “Бухорча” ашула ва рақс ансамбли миллий куй-қўшиқлар ва рақслар билан чиқиш қилди. Ушбу саҳна кўринишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди ва халқимиз маданий меросини кенг тарғиб этди.

Тадбирда дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Учрашув Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.