Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: БухДУ’да битирувчи бакалавр ва магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > БухДУ’да битирувчи бакалавр ва магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро

БухДУ’да битирувчи бакалавр ва магистрларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

12.07.2024 316
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Мамлакатимиздаги шу кунларда қадрдон олийгоҳлар, меҳрибон устозлар билан хайрлашув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Олий таълим битирувчиси бўлиш нафақат битирувчилар, балки ота-оналар, устозлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир. Чунки, илмнинг машаққатли пиллапоясининг иккинчи пағонасини забт этган азм-у шижоатли ёшлар тимсолида саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимизнинг келажагини кўрамиз. Университетда кўп йиллик таълим-тарбия жараёнидаги фаолият туфайли устозлар томонидан берилган баҳо орқали ёшлар бакалаврлик ва магистрлик даражасига эришди.


Бухоро давлат университетини 2023/2024-ўқув йилида 55 та таълим йўналиши кундузги шаклда жами 4 401 нафар талаба бакалавр,  26  та мутахассислик бўйича  163  нафар магистр ўқишни тамомлади.
Жорий ўқув йилида 100 нафар талаба аъло баҳоларга ўқиб имтиёзли дипломларга эга бўлди.

Ҳар йилги анъанага мувофиқ бугун ҳам БухДУ бакалавр ва магистрларни мустақил илм йўлига кузатиш учун тантанали тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирни кириш сўзи билан Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов очиб берди. Шунингдек, тадбир давомида университетимизнинг собиқ битирувчилари, собиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти собиқ бош котиби, Бухоро давлат университети Кузатув Кенгаши аъзоси, БухДУ битирувчиси – Владимир Норов, “Ўзбекистон  Қаҳрамони” Муҳаммаджон Аҳмедовлар битирувчи талабаларга ўз тилакларини йўллашди. Шунингдек, битирув кечасида Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Бобокалонов, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Бухоро шаҳар маданият бўлими ва Санъатшунослик факултети жамоалари ҳамкорлигида консерт дастури ташкил этилди. Шунингдек, консерт дастури давомида Тўхтасин Ражабов томонидан “Янги Ўзбекистон” ҳамда  “Анжир”, Қазоқов Азамат томонидан “Хоразм лазги”  ҳамда Устозлар термаси қўшиқлари, Мехринисо Самиева томонидан “Тановор” ҳамда “Наргиз” қўшиқлари, Султонова Гулнора томонидан “Мавриги” ҳамда “Озарбайжон попури” қўшиқлари, Руслан Раҳмонов томонидан қўшиқлар, Саидов Жасур томонидан “Мафтун бўлдим” қўшиқлари ижро этилди.
Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ғамхўрликлари ва ёшлар учун яратиб берган кенг имкониятлари туфайли Бухоро давлат университети талаба-ёшларнинг Халқаро, Республика, вилоят миқёсда  эришган ютуғи ҳам салмоқли. Хусусан, талаба-ёшларни иқтидори, илмий соҳадаги қизиқиш ва интилишларини келтирсак,  университетнинг 1 нафар талабаси Президент стипендияси, 10 нафар талаба Навоий номидаги, 1 нафар талаба Бобур номидаги, 1 нафар талаба Ислом Каримов номидаги, 2 нафар талаба Мирзо Улуғбек номидаги, 1 нафар талаба Беруний номидаги давлат стипендия совриндорлари шунингдек, 10 нафар талаба ректор, 4 нафар талаба “Турон банк”, 1 нафар талаба “Саримсоқов” номидаги, 1 нафар талаба Пахловон Маҳмуд номидаги стипендияларни қўлга киритишди. Шу билан бирга, 2 нафар талаба Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлишди. Яна 1 нафар талаба Улуғбек ворислари танлови Республика босқичи ғолиби бўлишган бўлса, 400дан ортиқ талаба-ёшлар Халқаро, Республика ва вилоят миқёсидаги интеллектуал, илми-фан, мусиқа, санъат, спорт, туризм, ИТ соҳа ва йўналишларида ўтказилган олимпиадалар, танловлар, мусобақаларда иштирок этиб нуфузли ўринларни қўлга киритди.

Шерзод Камалов 12.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 247
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?