Жорий йилнинг 5-8 декабр кунлари, Тошкент шаҳар “Универсал” спорт саройида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш спорт тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда ғолиблик учун курашган, республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган кучли, маҳоратли курашчилар жамоаси сафида Бухоро давлат университети Жисмоний маданият факултети талабалари ҳам муносиб иштирок этди.
Якунда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин 4-босқич талабаси Сабриева Моҳинисо 78 кг вазн тоифасида;
2-ўрин 1-босқич талабаси Мансурова Манзура 48 кг вазн тоифасида;
3-ўрин 2-босқич талабаси Салимов Зулфиддин 60 кг вазн тоифасида.
Университет раҳбарияти талабалар ҳамда уларнинг яқинлари, устозларини ушбу нуфузли мусобақада қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, ўқиш ва спортдаги фаолиятларига муваффақият тилаб қолади.