Бугун Бухоро давлат университети жамоаси анъанавий «Зиёрат веломарафони» доирасида навбатдаги манзилга Чор Бакр меъморий мажмуасига йўл олишди. Хайрли кунда ташкил этилган ушбу веломарафон баҳамжиҳатлик, бирдамлик, соғлик йўлида қилинаётган эзгу иш сифатида ҳар ҳафта ўз сафини кенгайтирмоқда. Кейинги манзил Чор Бакр меъморий мажмуаси бўлди. «Зиёрат веломарафони» ҳар ҳафтанинг жума куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида ҳар ҳафтанинг жума куни «Автомобилсиз кун» сифатида нишонланади. Бундан мақсад автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга таъсирини янада камайтиришдир. Шу муносабат билан, бугун эрта тонгдан Бухоро давлат университетининг фаол волонтёрлари университетдан «Арк» қўрғонигача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди. Зеро, жисмоний ҳаракатлар инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради.