Жорий йилнинг 11-15 июль кунлари Маданият ва туризм вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Халқаро Туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда ташкил этилган «Туркий тилли ёшлар» халқаро фестивалида бухоролик ёшлар ҳам фаол иштирок этди. Фестивалда туркий тилда сўзлашувчи ёшлар тажриба алмашиб, дўстлиги янада мустаҳкамланди. Халқаро фестиваль доирасида спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари, адабиёт йўналишидаги тадбирлар, Қўқон шаҳри бўйлаб саёҳатлар, семинар-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.
Халқаро фестивалда наъмунали қатнашган Бухоро давлат университети талабаларидан ташкил топган Бухоро вилояти делегацияси аъзолари Маданият ва туризм вазирининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.