БУХОРО ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ РEКТОРИ ОБИДЖОН ХАФИЗОВИЧ ХАМИДОВНИНГ ЎЗБEК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БEРИЛГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!
Азиз устозлар ва шижоатли талабалар!
Миллатимиз руҳи, миллий ғуруримиз – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз уч йиллиги, «21 октабр – Ўзбек тили байрами» муносабати билан университетимиз профессор-ўқитувчиларини, ходимларини, талаба-ёшларимизни ва барча юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман.
Ҳар бир миллатнинг ўзлигини англатувчи хуш каломи унинг тилида баён этилади. Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак.Тил бойлигини асраш шу халқнинг келажагини асраш демакдир. Ўз тилини англаган инсон ўз элига эътиборли бўлади. Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек, «Кўнгул махзанининг қулфи тил ва ул махзаннинг калитин сўз бил».
Она алласи билан қон-қонимизга сингиб кетган тил бойлигимизни жон қадар эъзозламоқ ҳар бир ўзбекнинг фарзандлик бурчидир.
Бугунги кунда жонажон Ўзбекистонимиз ҳар соҳада дунёнинг тез суратлар билан ривожланаётган мамлакатлари рейтингларида юқори ўринларни қайд этмоқда. Миллий тил эса мамлакат тараққиёти, жамият ривожида катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир халқ, элатни миллий тилсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки миллий тилда миллат руҳи, унинг бой тарихий қиёфаси, миллий қадриятлар, собит эътиқодлар акс этган бўлади. Шу боисдан она тилини асраб-авайлаш, унинг мавқейини янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш мамлакат тараққиётнинг муҳим омили сифатида қаралади.
Зеро, Она тилимиз – миллатимизнинг руҳи, тарихимизнинг кўзгуси, миллий маънавиятимизнинг асосидир. Шундай экан, она тилимизни эъзозлаш, муносиб ҳурмат ҳамда эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир!
Азиз ватандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни улуғ байрам билан самимий табриклайман!
БухДУ ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хамидов Обиджон Хафизович