Айни пайтда Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Бухоро давлат университети делегацияси Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда бўлғуси ташаббуслар бўйича фикр алмашилди.
Учрашувдан сўнг, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети кенгаши йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда университет ректори И.А.Максимсев сўзга чиқиб, университет кенгаши томонидан иқтисодиёт ва туризм соҳасидаги илмий изланишлари, олий таълимдаги трансформация жараёнларини амалга ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги эришилган ютуқлари учун БухДУ ректори О.Хамидовга СПбДИУ фахрий доктори унвони берилишига қарор қилинганлигини эълон қилди. О.Хамидовга фахрий доктор дипломи ҳамда мантияси тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг, О.Хамидов «Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишлари ҳамда олий таълимнинг трансформацияси» мавзусида маъруза ўқиди.