Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: БухДУ ректори Обиджон Хамидов Лувр музейи «Ислом санъати» департаменти археологи Рокко Рантега БухДУ фахрий профессори дипломи ва мантиясини топширди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > БухДУ ректори Обиджон Хамидов Лувр музейи «Ислом санъати» департаменти археологи Рокко Рантега БухДУ фахрий профессори дипломи ва мантиясини топширди
Бухоро

БухДУ ректори Обиджон Хамидов Лувр музейи «Ислом санъати» департаменти археологи Рокко Рантега БухДУ фахрий профессори дипломи ва мантиясини топширди

25.09.2022 162
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Рокко Ранте 2009 йилдан буён Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданият, санъат, археология каби соҳаларда фаолият юритиб келмоқда. Олим Лувр музейида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон музей экспонатлари кўргазмаси ташкилотчиси сифатида бой маданий меросимизни тарғиб қилиш ва икки томонлама фойдали лойиҳаларни амалга оширишда ишончли ва самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.


Шу муносабат билан, Рокко Рантенинг Ўзбекистон маданияти ва археологиясига қўшган беминнат ҳиссасини муносиб рағбатлантириш мақсадида, Бухоро воҳасида олиб борган илмий тадқиқот ишлари, чоп эттирган китоблари ва илмий мақолалари салмоғи, халқаро конференция ва семинарлардаги фаол иштирокини инобатга олган ҳолда, унга Бухоро давлат университети фахрий профессори унвони берилди.


Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда дунёнинг энг машҳур университетларида Ўзбекистон ва унинг тарихи, тамаддуни ва маданияти ҳақида маълумот бериш мақсадида юқори савиядаги маърузаларни ўқиган, мақолалар ва китоблар, китобларда бир қанча бобларни нашр қилган, шу жумладан:
–     Бухоро воҳаси – 1. Аҳоли ва турар-жойнинг тадрижий ривожланиши. 1- жилд, БРИЛЛ, Лейден-Бостон, 2019 й.;
–     Бухоро воҳаси – 2. Бухоро воҳасининг шаҳар тузилиши , топонимлари ва ижтимоий­-археологик тармоқлари. 2-жилд, (Флориан Шварс ва Луижи Тронка билан), БРИЛЛ, Лейден­-Бостон, 2022 й.;
–     Бухоро воҳаси – 3. Моддий маданият, археозоология, ижтимоий тузилма ва ижтимоий-археологик таҳлил. 3- жилд, БРИЛЛ, Лейден-Бостон, 2022 йил;
–     Дарёлар ўзгариши натижасида келиб чиқадиган аҳоли турар-жойларини ҳаракатга келтирувчи куч ва тижорат хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар: “Шимоли-шарқий Ипак йўлининг пайдо бўлиши. «Археология фанлари» журнали, 2016 й.;
–     Бухоро ва Қоракўл воҳаларида неолит давридан бери табиий тўғонларнинг қулаши натижасида юзага келган ҳалокатли тошқинларнинг ўрни: Дастлабки ўрганишлар натижалари. Интернатионал Жоурнал оф Геоҳазардс анд Энвиронмент («Халқаро географик хавфлар ва атроф-муҳит») журнали, 2016 й.;
–     Пойкент яшаш муҳитининг тадрижий ривожланиши. Милодий биринчи минг йилликда Эрон ва Марказий Осиё тарихи ва маданияти: Исломгача бўлган даврдан Ислом давригача, Нотр Дам университети нашри, Де Груйтер, Берлин, 2020 й.;
–     Пойкент қазилмалари: янги ашёлар. Марказий Осиёда француз археологиясининг 25 йиллиги. Янги усуллар, янги истиқболлар , Жулио Бендезу-Сармиенто таҳририяти, де Боккард, Париж, 2013 й.;
–     Пойкентдаги қазишмалар. Ўзбекистон: CНРС (Франция миллий илмий-тадқиқот маркази, Ўртаер денгизидаги ўрта асрлар ва замонавий археология лабораторияси , Экс-ан-Прованс) билан ҳамкорликда олиб борилган француз-ўзбек тадқиқот дастури, Лувр музейидаги тадқиқотлар-2010, Париж, 2011 й.
Шунингдек, Рокко Ранте қуйидаги халқаро конференция ва семинарларда Ўзбекистон ва хусусан Бухоро воҳаси маданий мероси ва археологияси тўғрисида маърузалар билан иштирок этган:
–     2015, 2016, 2017, 2018 йилларда Гарвард университетида;
–     2015 , 2016, 2017, 2018 йилларда Пенсилвания университетида;
–     2017 йилда Япониянинг бир нечта университетида;
–     2017 йилда Ел университетида;
–     2017 йилда Лондон университети коллежида;
–     2017 йилда Нотр Дам университетида.
Рокко Ранте «Ипак ва зираворлар» фестивалининг фахрий меҳмони сифатида фестивалда бир неча маротаба иштирок этган.
2022 йилнинг ноябрь ойида Лувр музейининг Ислом санъати бўлими мудири Янник Линс билан ҳамкорликда «Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазмани ташкил этмоқда. 

ХЕШТЕГ: #БухДУ
Шерзод Камалов 25.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат

27.05.2025 210

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

19.05.2025 202
Бухоро

Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди

19.05.2025 72

Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади

16.05.2025 933

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?