Жорий йилнинг 26 октябр куни Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигида бир қатор профессор-ўқитувчилар томонидан институтга бириктирилган Вобкент туманида жойлашган 22-умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, туман ҳокимлиги вакиллари, тумандаги мактаб директорлари, директор ўринбосарлари, Маънавият ва маърифат маркази раҳбар-ходимлари, талабалар, мактаб ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
Дастур давомида мусиқавий чиқишлар, рассомлик кўргазмалари, адабиёт бўйича беллашувлар, театр студияларидаги тадбирлар, спорт маусобақалари, компютер саводхонлиги бўйича семинар-тренинглар, китобхонлик беллашувлари, ёшларни касбга йўналтириш бўйича курслар ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.
Ёшлар ва уларнинг фаолиятида “Беш ташаббус” тадбирлари илмий-ижодий, касбий ўсиши учун аҳамияти катта эканлиги ҳақида институт ректори Баҳодир Маъмуров талаба ва ўқувчиларга айтиб ўтди, шунингдек, ўз тавсияларини берди. Ёш педагог-талабалар ва бу соҳага қиззиқан ўқувчилар ўз соҳасининг мутахассисларидан маълумот олиб, саволларига атрофлича жавоблар олдилар.