Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров IELTS халқаро тил билиш (инглиз тили) имтиҳонидан 8,5 балл тўплаб, C2 сертификати қўлган киритган Тиллар факультети 1-босқич 3-ХТА-24 гуруҳининг иқтидорли талабаси Моҳларойим Яхёева билан учрашди. Ректор Моҳларойимни ушбу ютуғи билан табриклаб, уни янада юқори мақсадлар сари интилиш ва ёшлар орасида инглиз тилини ўрганишни тарғиб қилишга чақирди.
Учрашув якунида талаба институт ректорининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Шунингдек, Моҳларойимнинг сертификат имтиҳонлари учун амалга оширган тўлов харажатларининг барчаси институт томонидан қопланиши, ёшлар орасида инглиз тилини ўрганишни тарғиб қилиш бўйича ректор ёрдамчиси бўлиши айтилди.
БухДПИ талабаси IELTS имтиҳонидан 8,5 балл тўплади

Фикр билдириш
Фикр билдириш