Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Бухорода содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 18 январь куни соат 19:30 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг М.Икбол ҳамда Навоийшоҳ кўчалари кесишган чорраҳасида «Cobalt», «Lacetti» ва «Damas» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.