Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

 Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун, 19 июль барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Мавзуга оид