Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: БУГУН 1 ДЕКАБР— БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > БУГУН 1 ДЕКАБР— БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Бухоро

БУГУН 1 ДЕКАБР— БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

01.12.2022 150
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

❗️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясидан азият чекаётган 40 миллионга яқин бемор бор. Улар сони йилига ўртача 1,5 миллион нафарга кўпаймоқда. Энг ёмони, хасталик ҳар йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўляпти.

📈 Умуман, Ер юзида ОИТС эпидемияси бошлангандан буён 75 миллион одам ушбу дардга чалиниб, 32 миллион нафардан ортиғи вафот этди.

💉 Бундай хавотирли кўрсаткичлар мазкур юқумли касаллик инсоният саломатлиги учун нақадар жиддий таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, ОИВ ва ОИТС бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим бўлган глобал муаммодир.

🗓 Шу боис ҳар йили сайёрамизда 1 декабрь санаси “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланиб, бу даврда хасталикнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари янада кучайтирилади.

📊 Таҳлилларга кўра, инфекция 69 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

‼️Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг 71.5 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.

— ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади, — дейди Бухоро вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи Рахматов Мустаким. — Вилоятимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 79-80 фоизи антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.

🍼 Бундан ташқари, мамлакатимизда ОИВ инфекцияли оналардан туғилган чақалоқларни 6 ойлик бўлгунга қадар сунъий сут аралашмалари билан таъминлаш масаласи 2023 йилгача ҳал этилган.

📋 Айни пайтда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни янада жадаллаштириш ва соҳани такомиллаштириш мақсадида алоҳида Давлат дастури лойиҳаси тайёрланган.

💊 Унга мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб сунъий сут аралашмаларини харид қилиш, беморларни антиретровирус дори воситалари билан касаллик аниқланган заҳоти қамраб олиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

🔬 Умуман, ҳозирги кунда Вилоятимизда 1 та ОИВ лаборатория комплекси фаолият олиб боряпти. 3 та Олот, Вобкент ҳамда Ғиждувон туманлараро лабораториялардир

Шерзод Камалов 01.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро
Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 13

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 73
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 484
Бухоро

Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади

03.09.2025 26

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?