USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Британияда «AstraZeneca» билан эмланган 7 киши вафот этди

 Британияда «AstraZeneca» билан эмланган 7 киши вафот этди

Буюк Британияда коронавирусга қарши «AstraZeneca» вакцинаси билан эмланган 7 киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар айланишини назорат қилиш агентлигига таяниб , «BBC» хабар берди.

Маълум бўлишича, мамлакатда 27 март ҳолатига кўра, «AstraZeneca» вакцинаси билан эмланганлар орасида 30 та тромбоз ҳолати кузатилган. «24 мартгача бўлган 30 та ҳолатдан 7 тасида, афсуски, ўлим қайд этилди», дея таъкидланган агентлик маълумотида.

Шунингдек, яна 22 та ҳолатда мияда қон айланишининг ёмонлашишига сабаб бўлувчи мия қон-томир тромбози кузатилган. Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмлашдан ўлим ҳолати кайд этилганини рад этган.

Аввалроқ «AstraZeneca» вакцинаси таркибида чўчқа унсурлари борлиги тўғрисидаги хабарга муносабат билдирилганди. Шунингдек, Польша фуқаролари коронавирусга қарши «AstraZeneca» билан эмланишдан оммавий бош тортгани маълум қилинган.

Мавзуга оид