USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

“Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик мажмуасида биринчиар қаторида ўз бизнес лойиҳасини амалга оширишга мушарраф бўлган инвесторлардан бири Туркия республикасининг «BIG LARGE» МЧЖ ҳудуддаги 14-лотни ўз тасарруфига олиб, бу ерда муҳташам — 9 қаватли меҳмонхона қурилишини бошлаган. Айни кунда қардош давлатнинг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «ENLIL Yapi Danışmanlık A.Ş.» қурилиш-пудрат корхонаси бинокорлари томонидан иншоотнинг 5-қавати қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Замон талабига мос, қолаверса, “4 юлдузли” мақомига хос барпо қилинаётган ва бир пайтда 150 нафар меҳмонга намунали хизмат кўрсатиладиган шинам меҳмонхона бунёдкорлигини шу йил якунига қадар ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, вилоят шаҳарсозлигида қадимийлик ва замонавийликни ўзида уйғунлаштирган “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик мажмуаси қурилиши стратегик аҳамиятга эга лойиҳа сифатида вилоят ҳокимлигининг алоҳида назоратида.

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди
Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди
Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Шу боисдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда ҳудуд секторлари раҳбарлари бугун кенг қурилиш майдонига айланаётган мажмуада бўлиб, бораётган ишлар билан танишдилар. Эслатиб ўтиш жоизки, шу кеча-кундузда “Bukhara City” лойиҳаси ўрин олган ҳудудда кенг қамровли қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланган. Мажмуада жойлаштирилаётган объектларга тўхталсак, “Bukhara City” концепциясига мувофиқ, бу ердаги жами лойиҳалар қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 550 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. Унда 24,9 гектарда 38 та лотдан иборат турар жой (биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари) биноси, 6,6 гектардан иборат 12 та лотда замонавий меҳмонхоналар, 3 гектар майдонда банк ва офис бинолари, 1,7 гектардан иборат 5 та лотда халқ таълими муассасалари, 5,3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар (музей, илмий марказ, кутубхона, ёшлар маркази) ўрин олиши белгиланган.

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Шунингдек, лойиҳага кўра Бухорода илк бор 1,1 гектар майдонда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам айнан ушбу ҳудудда қурилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 26 лотда 1 минг 810 та хонадонга мўлжалланган турар жой (ер майдони 14,1 гектар) биноси, 5,3 гектар ерда 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилаётган муҳташам савдо комплекси, ҳар бири 150 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхоналар, 80 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва кафе бинолари учун ер майдонлари ажратилган. Ҳозирда АҚШ, турк, рус, корейс инвесторлари билан бир қаторда 14 та маҳаллий тадбиркорлик субъекти — инвесторлар ҳудудда ўз лойиҳасини амалга оширишга киришган. 

Фақат ўтган йили бошида юртимизга кириб келган пандемия муносабати билан бошланган карантин чекловлари сабабли бу ишлар сустлашди. Аммо ҳозирда қурилишга жалб қилинган турк архитекторлари Меҳмет Бекташ, Сердар Четин ва яна бошқа давлатлардан ташриф буюрган мутахассислар ҳудудда иш олиб боришмоқда. Вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари чет эллик сармоядорлар билан мулоқотда дуч келинаётган муаммоларни ҳал қилиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, иншоотларда ишлатилаётган хом ашё таъминотига доир фикрлашдилар.

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Шу ерда қолган лотдаги инвесторлар билан учрашиб, уларни мавжуд масалаларини ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Умумий ҳудуди 83 гектарни эгаллаган “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик мажмуасида яна бир лотда кенг кўламдаги қурилиш ишлари жадал суръатда бошланган. Умумий лойиҳанинг 70-лотидан ўрин олган, «Firuz & Nora» МЧЖ га тегишли қарийб 38 сотих ер майдонида бир-бирига ёндош 7 ва 4 қаватдан иборат бинолар пойдевори қуйиб бўлинган. Лойиҳага кўра, шу йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топшириладиган муҳташам иншоотлар савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, маъмурий иш юритиш идоралари учун ихтисослаштирилади. Бу иншоотлар лойиҳаси 40 миллиард сўмга молиялаштирилган бўлиб, айни кунда бу ерда ўттиздан ортиқ ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда.

Вилоят ҳокими ва мутасаддилар “Bukhara City” дирекциясида хориж инвесторларидан, Япония давлатидан ташриф буюрган ва айни кунда ҳудудда йирик қурилишни амалга ошираётган Виктор Шегай билан учрашиб, бундаги ишнинг боришини ўргандилар. Жараён билан боғлиқ ташкилий масалалар ечимига эътибор қаратилди. Шунинг баробарида Виктор Шегай билан Бухорода «Хавфсиз шаҳар» концепциясини яратиш, бунда ривожланган давлатлар тажрибасини татбиқ этишга доир таклиф ва мулоҳазалар ўрганилди.

Ботир Зарипов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Bukhara City”да бораётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

Юқоридагилардан хулоса қилсак, “Bukhara City” лойиҳаси яқин 5 йилликда вилоятнинг қурилиши ҳамда иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга йирик ва яхлит панорама — смартшаҳар сифатида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, мутасаддилар ва сармоядорлар, ҳудудда иш бошлаган қурилиш-пудрат корхоналари зиммасига қатор талаблар ҳамда вазифалар қўйилди.

Мавзуга оид