Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони, Урумчи шаҳрида айни пайтда Ўзбекистон-Хитой минтақалараро форум бўлиб ўтмоқда.
Президентимизнинг топшириғига асосан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам тадбиркорлар форумида қатнашмоқда.
Шунингдек, Хитой Халқ Республикасидаги амалий сафар давомида Бухоро делегацияси «Ишбилармонлар ҳамкорлигини кенгайтириш ва умумий фаровонликни амалга ошириш» шиори остида конференцияда ҳам иштирок этмоқда.
Ўтказилган форум доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, Бухорода Хитой компанияларининг ишлаб чиқариш корхоналари ва заводларини ишга тушириш каби масалаларда келишувларга эришиш режалаштирилган.