Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ботир Зарипов қатор спорт объектлари фаолиятини ўрганди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ботир Зарипов қатор спорт объектлари фаолиятини ўрганди
Бухоро

Ботир Зарипов қатор спорт объектлари фаолиятини ўрганди

12.02.2025 78
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги қатор спорт иншоотларида бўлди.
Ўрганишларнинг дастлабки манзили спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабига қарашли «Хумо» спорт мажмуаси бўлди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мазкур мажмуанинг бино-иншоотларини реконструкция қилиш шарти бўйича ўтказилган тендерда  «Амиршоҳ 777» МЧЖ ғолиб деб топилиб, мажмуада 9 млрд сўмлик мини футбол майдончасини ташкил этиш ва теннис кортларини таъмирлаб ишга тушириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.  

Ботир Зарипов лойиҳа ва иншоотда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан батафсил танишди. Бу бора ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. 

Навбатдаги манзил – гимнастик спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби. Маълумотларга кўра, спорт мактабида ҳозирда 48 та гуруҳда 583 нафар шуғулланувчи 20 нафар тажрибали мураббийдан бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси сир-асрорларини ўрганиб келмоқда.

Ботир Зарипов шуғулланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Мураббийлар билан мулоқот қилиб, айни вақтга қадар эришилган натижалар, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Доимий шуғулланувчилар сонини ошириш, миллий терма жамоа сафига маҳоратли спортчилоар етказиб бериш бўйича истиқболдаги режаларни муҳокама қилди. Бу борада мутасаддилар зиммасига қатор муҳим вазифаларни юклади. 

Шунингдек, вилоят раҳбари Якка кураш спорт мактаби, Сити спорт мажмуасида ҳам бўлиб, уларда спорт билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Мутасаддилар билан вилоятда спортнинг оммавийлигини ошириш, нуфузли беллашувларга тайёргарлик кўриш масалаларини кенг муҳокама қилди. Айрим спорт турлари бўйича юзага келган масалалар ечимига алоҳида урғу қаратилди. Шунга кўра, зарур чора-тадбирлар белгиланди. 

Шерзод Камалов 12.02.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?