Президент топшириғига кўра, Жондор туманининг «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган хатлов натижаларига мувофиқ шароити энг оғир деб топилган 5 та оила вилоят ҳокими Ботир Зариповга бириктирилган.
Бугун вилоят раҳбари «Оқтепа» маҳалласида бўлиб, ўзига бириктирилган эҳтиёжманд оилалар хонадонларида ўрганиш олиб борди.

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра камбағал тоифага киритилган 111 та оиладан 99 таси ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланлиги туфайли ижтимоий реэстрдан чиқарилган. Ҳозирга келиб 12 та эҳтиёжманд қатламдаги оила билан манзилли ишлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бу тоифадаги 5 та оила вилоят ҳокимига бириктирилгани ҳолда уларни камабағалликдан чиқариш, мазкур оилаларда яшовчиларнинг касб кўникмалари, қизиқишларини ўрганиб, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал чора-тадбирлар белгиланмоқда.