Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бош мақсад: сифатли таълим яратиш, малакали мутахассис тайёрлаш
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бош мақсад: сифатли таълим яратиш, малакали мутахассис тайёрлаш
Бухоро

Бош мақсад: сифатли таълим яратиш, малакали мутахассис тайёрлаш

17.07.2024 160
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сифатли таълим ва юқори салоҳият мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маънан юксалиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда тажрибали кадрлар сонини ошириш муҳим.

Хабарингиз бор, жорий йилда юртимизда Олий таълимга ўқишга кириш имтиҳонлари 14 июлдан старт олди. Билдирилишича, жами 805 минг нафар абитуриент талаба бўлиш истагида тест синовларида иштирок этади. Олий маълумот эгаси бўлиш ва ўз соҳаси мутахассисига айланиш талабалик остонасида турган ҳар бир абитуриентнинг орзуси. Талабаларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган имконият ва шароитлар йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи, кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлардан саналанади. Ушбу ислоҳотлар юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.

Масъулларнинг билдиришича, 2024/2025 ўқув йилида квоталар сони ҳар йилгига нисбатан оширилмоқда. Бу эса таълимнинг бакалавриат, магистратура босқичларида муҳандислик, қурилиш, табиий фанлар, математика, ахборот технологиялари йўналишларига ҳужжат топширган абитуриенларнинг талаба бўлишида имкон юқори эканлигини кафолатлайди. Тўлов-шартнома асосидаги мазкур қабул квоталари давлат ва нодавлат муассасаларига бир хил шартлар асосида амалга оширилади. Бунда, албатта, олийгоҳнинг илмий салоҳияти ва моддий-техник базаси инобатга олинади. Қайд этилган мазкур масалалар юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев керакли кўрсатмалар берди. Унда олий таълим муассасаларига умумий давлат буюртмасини тасдиқлаш, мамлакатимиз ривожи ва меҳнат бозори талабларига эътибор қаратиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, тармоқ, корхона ва олий таълим муассасаси узвийлигини мустаҳкамлаш, ўз соҳасида илғор, рақобатдош мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Бу ОТМларда таълим жараёнларининг сифатилилигини таъминлаш – малакали кадрлар тайёрлашда замин ясайди.

Бухоро давлат педагогика институтида бу борада муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Синф хоналарининг зарур техник жиҳозлар билан бойитилгани ҳамда ҳар бир дарс берувчининг ҳаракатчанлиги ва юқори савияга эга экани талабаларнинг таълимга бўлган интилишини орттирмоқда. Қабул жараёнлари ҳам шаффоф ва адолатли тарзда олиб борилмоқда. Жумладан, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар тасдиқланган график асосида жорий йилнинг 5-10 июль кунлари бўлиб ўтди. 6 та йўналиш асосида 1379 нафар абитуриент имтиҳонда иштирок этди.

Имтиҳон топшириш талаба бўлишни чиндан истаб, ўқиган абитуриентлар учун энг ҳаяжонли ва масъулиятли жараёнки, йиллар давомида олган билимлари намоён бўлади.

Тест синовлари натижалари ҳар бир ўғил-қизнинг кейинги ҳаётини белгилайди, десак, адашмаган бўламиз. Аёнки, талабалик насиб этган абитуриент таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш имконига эга бўлади. Аммо, аксинча бўлса, кейинги йилга қайта тайёргарлик кўради ёки режаларини ўзгартириш йўлини танлайди. Шу ўринда айтиш ўринлики, имтиҳон жараёнларидаги энг муҳим қурол бу – хотиржамликни сақлай олиш. Чунки ҳаяжон – энг кучли билимдонни ҳам енгади. Шундай экан, абитуриентлар, ҳаяжонни енггинг ва ўз кучингизни, билимингизни кўрсатинг!

Рустамжон Раҳимбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, 

 Бухоро давлат педагогика институти ректори ёрдамчиси

Шерзод Камалов 17.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?