Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамза Эллиев Қоровулбозор туманидаги 3–умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув-тарбия олиб борилиши, ўқитувчилар салоҳияти, уларнинг миллий ва халқаро сертификатларга эгалиги ҳолати, ўқувчилар давомати, фан олимпиадаларига тайёргарлик, битирувчиларни олий таълимга жалб этиш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш жараёнларини ўрганди.
Шунингдек, мактабда ободонлаштириш ҳолати, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олиб борилган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, масъулларнинг бу борадаги фаолияти кескин танқид қилинди ва ушбу камчиликларни тезкор бартараф этиш ҳамда масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши бўйича кўрсатмалар берилди.