Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Болаларни тарбиялаш учун лойиқ бўлмаган тарбиячилар нега ишдан олинмаяпти?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Болаларни тарбиялаш учун лойиқ бўлмаган тарбиячилар нега ишдан олинмаяпти?
Бухоро

Болаларни тарбиялаш учун лойиқ бўлмаган тарбиячилар нега ишдан олинмаяпти?

15.06.2023 895
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ғиждувон туманидаги 53-ДМТТ мудираси 2023 йил 28 февраль куни ўз ваколати доирасида барча гуруҳ хоналарда ўрнатилган кузатув камераларни болаларга берилаётган тарбия жараёнларини бирма-бир кузатган. Кузатув жараёнида мудира ташкилот тарбиячиси Муқумова Абера томонидан тарбияланувчи болаларни ҳаёти ва руҳиятига таъсир ўтказган ҳолда баланд ғазабли овозда таъзиқ ўтказилаётганлигини кўради. Дарҳол ушбу ҳолат бўйича Муқимова Аберани огоҳлантириб ушбу ҳолат қайтиб қайтарилмаслигини ва бу ҳолат тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари томонидан ҳақли норозичилик кайфиятини келтириб чиқаришига сабаб бўлиши бўйича огоҳлантириш бериб, ҳолат бўйича расмий далолатнома тузилади. (далолатнома ва видео кузатувлар илова қилинади). Тарбиячи Муқимова Абера бу ҳаракатлари билан ўз қаровига олган вояга етмаганга нисбатан ўзи қабул қилган ёзма мажбуриятларни бажармаган ва болаларга жисмоний ва руҳий босим ўтказган.
Мудира томонидан тарбиячи Муқумова Абера бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан ушбу ҳолат такроран ҳолат содир этилган.
Шунингдек, видео тасвирда ушбу ДМТТ тарбиячилари Шомуродова Хуршида томонидан ўрта гуруҳда тарбияланувчи болаларни бошидан урганлиги кўринади. Бундан ташқари, ушбу гуруҳ болаларига спорт йўриқчиси Қурбонова Зиёда томонидан: “ухла, бойўғли, кўзингни ўяман, деворга қараб ёт, ўлдиргим келади”, деб болаларни қўрқитиб ухлатаётганлигини кўриш мумкин. Болалар эса қўрққанидан йиғлаганлигини кўриш мумкин.
Умуман олганда Ғиждувон туманидаги 53-ДМТТ тарбиячилари Муқимова Абера, Шомуродова Хуршида ва Қурбонова Зиёдалар томонидан мунтазам равишда болаларни уриб, сўкиб, қўрқитиб келишган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ф.Қурбоновга ариза билан мурожаат қилинган. Лекин Ф.Қурбонов ушбу ариза бўйича бошқарма ходими Латипов Акмални Ғиждувон туманига юборган. Лекин бошқарма бошлиғи Ф.Қурбонова, бошқарма ходими А.Латиповлар томонидан ҳозирга қадар ушбу тарбиячиларга чоралар кўрилмасдан, ишдан бўшатилмасдан келинмоқда. Ушбу ҳолатлар ота-оналарнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Мутасаддилардан ушбу ҳолатни ўрганиб, ушбу тарбиячиларни тизимдан ишдан бўшатиб, тизимга болаларни тарбиялаш учун лойиқ бўлган тарбиячиларни ишга олиш лозим.

Шерзод Камалов 15.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • MAVLONOVA MAXFURA says:

    Menga o’xshab tirnoqqa zor bo’lganingda bolajonlarga bunchalik tazyiq o’tkazolmasding afsus.
    Menga o’xshab 15 yil maktabda ishlab, ishingda sakrasheniya kelib, beish qolganingda ishning qadriga yetarding ahmoqlar

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 43

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 20

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 77
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 491

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?