2022 йил 2 ноябридан 3 ноябрига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани «Денов» маҳалласида жойлашган уй боғчасига ғайриқонуний равишда кириб, муассаса ошхонасидаги «Артель» русумли музлатгичнинг баҳоси 500 000 сўмлик двигателини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Шофиркон тумани «Денов» маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган А.Ж. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.