Даромад мезони:
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.
Ҳисоблаш тартиби:
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
✅оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
✅оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
✅оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
✅2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
✅2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.
Хозирги кунда кимнинг пули булса ушагина олади, 2 тадан мошинаси бор, 2 тадан кучмас мулки борларга берилади нима учунки шу кучар ва кучмас мулклар узиники эмас деб туриб коррупция йули билан олинади шу давлат пулини