Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни Оклахома (АҚШ) штатининг Тулса шаҳрида ўтказади. Дастлаб, даъвогар мексикалик Франциско Рохо эди, аммо жангдан бир неча кун олдин бу боксчига коронавирусга чалингани маълум бўлди.
Рохонинг ўрнини 28 ёшли никарагуалик спортчи Уинстон Кампос эгаллади.
27 ёшли спортчимизга тегишли бўлган биринчи ўрта вазн тоифасидаги (63,5 кг гача) WBA International камари ҳамон хавф остида. Боксчилар Matchroom Boxing шоусининг остки қисмида чиқишади. Шаҳрамнинг олдинги жанги ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтган ва у биринчи даврада колумбиялик Дарлас Перезни нокаутга учратган эди.
Шу куни ўзбекистонлик биринчи ўрта дивизионнинг яна бир боксчиси Исроил Мадримов америкалик Эрик Уокерга қарши жанг қилади.
Жангларни 16 август куни Тошкент вақти билан 05:00 да Спорт ТВ орқали жонли томоша қилиш мумкин.