Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.
👉 Низомга асосан, хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (9 000 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилади.