Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жойлашган оилавий мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган бола вафот этди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 15 февраль куни Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган “Н.Ш” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.