Боғча ва мактаблар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади

 Боғча ва мактаблар олдида рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади

Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгилаш режалаштирилган.

Шунингдек, шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакчаларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни ўрнатиш мўлжалланмоқда.
Умумтаълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари», маҳаллаларда «Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари» ташкил этилади.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизими жорий этилиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатиш йўлга қўйилади.

Мавзуга оид