БИРЖА САВДОЛАРИДА АИ-80 МАРКАЛИ АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ НАРХИ ТУШИШНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 БИРЖА САВДОЛАРИДА АИ-80 МАРКАЛИ АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ НАРХИ ТУШИШНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • Кўрилаётган чоралар натижасида кичик 1 тн лотлар ҳажми жорий йилнинг 22 ноябрьдан 50 фоизгача оширилди.

Мазкур кунда биржа савдоларига жами 4317 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3879 тн ёки 90 фоизи сотилган.

  • Натижада, 22 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 8 570 минг сўмгача пасайиб ⬇️ 15 фоизга арзонлашди.
  • Шуни таъкидлаш жоизки, кичик 1 тн лотлар савдосида Бухоро НҚИЗ томонидан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган бензининг ўртача сотиш нархи 7055 минг сўмгача пасайди ёки 16 ноябрга нисбатан ⬇️ 28 фоизга арзонлашди, «Саноат энергетика гуруҳи» MЧЖ ҚК маҳсулоти бўйича пасайиш ⬇️ 15 фоизни ташкил этди.
  • Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони ⬆️ 7 баробарга ошди (32 тадан 239 тага).

Мавзуга оид