Халқ орасида сохта тренер дея танқидларга учраган шофирконлик Ислом Иброҳимов фирибгарликда айбланиб, қидирилмоқда.
ИИВ вазирлигининг расмий веб-cайтида Иброҳимов Ислом Икром ўғлининг қидирувга берилгани хабар қилинган.
“Қуйидаги шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Иброҳимов Ислом Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланган.
Мазкур моддага кўра, БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.