Аниқланишича, 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани «Сармижон» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Б. таниши шу маҳаллада яшовчи, 1991 йилда туғилган S.G. исмли аёлни туманнинг «Қорахони» маҳалласи «Жилвон» чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлиб, ўзи билан бирга борган шериги томонидан ҳолатни видео тасвирга олиб, ушбу видео тасвир орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа 3 нафар танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахслар ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.