Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:
🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
🔹 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
➡️ Компенсация тўлови миқдори чакана савдодаги автомобиль бензини муайян маркасининг 40 литри қийматининг 50 %идан келиб чиқиб, Ҳукумат қарорлари билан белгиланади.