Айрим ҳудудлардаги АЁҚШларда АИ-80 бензиннинг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача қимматлашган.
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан автомобиль бензини нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида, биржа савдоларига қўйиладиган Аи-80 маркали бензиннинг кунлик ҳажмларини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб биржа савдоларига қўшимча 1 минг тонна Аи-80 бензини қўйилиши таъминланди. Шу муносабат билан, Республикадаги барча АЁҚШлардан халқимизни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралади», дейилади хабарда.