Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший, суюқ маиший ва қурилиш чиқиндиларни тўкиш:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса:
➖ фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 8 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.