USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Банк фойдасига 215,2 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

 Банк фойдасига 215,2 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари Бухоро туманлараро судининг 04.02.2020 йилдаги қарори асосан “BARAKA BISYOR RIVOJ” МЧЖдан “Ҳамкорбанк” АТБ Бухоро филиали фойдасига 215.238.136 сўм кредит қарздорлиги ва 8.609.425 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. 

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган ва қарздорга суд қарори ижросини бажаришлик учун 15 кун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор “BARAKA BISYOR RIVOJ” МЧЖ томонидан суд қарори ижроси бажарилмаган.

Давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, жамият раҳбари томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмаганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1981-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 2.230.000 сўм жарима тайинланган.

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан юқоридаги қарздорликларни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва бунинг натижасида “BARAKA BISYOR RIVOJ” МЧЖдан 215.238.136 сўм кредит қарздорлиги, 8.609.425 сўм давлат божи ва 2.230.000 сўм жарима суммалари тўлиқ ундирилган.  

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочиси Алижон Азаматов

Мавзуга оид