Ромитанда ватан сарҳадларини қўриқлашда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларидан хабар олинди

 Ромитанда ватан сарҳадларини қўриқлашда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларидан хабар олинди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14-январь “Ватан ҳимоячилари” байрами муносабати билан бугун, 11 январь куни Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев, Бухоро вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Олим Тиркашев, 19631-ҳарбий қисм командирининг Т ва МИБ ўринбосари катта лейтенант Хуршидбек Бойматов, туман ҳокими ўринбосари Фузули Саломов, туман Мудофаа бўлими ходимлари билан биргаликда мамлакатимиз чегараларини ҳимоя қилишда ватан учун жонини мардларча фидо қилган мард ўғлонимиз Н.Шафигулин хонадонига ташриф буюрилиб, унинг оила аъзоларига давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган пул маблағлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Учрашув давомида ҳарбир хизматчилар томонидан шундай мард ўғлонларни тарбиялагани учун марҳум Н.Шафигулиннинг отасига миннатдорчилик билдирилди.

Бундан ташқари “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 2002-2006 йилларда Мудофаа Вазирлиги тизимида харбий хизматни ўтаган даврида ортирган касаллиги туфайли захирага олинган 2-гуруҳ ногирони нафақадаги сержант Рауф Ражабовга давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган пул маблағлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Мавзуга оид