Аёллар сумкасини ўмарган шахс аниқланди

 Аёллар сумкасини ўмарган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 5 сентябр куни соат 00:20 ларда «Ягуар» кафесида, 2001 йилда туғилган Ж.С. га тегишли аёллар қўл сумкасидан 1.000.000 сўм нақд пуллари, пластик картаси ва фуқаролик паспорти ўғирлаб кетилган.

Ушбу жиноятни Навоий вилояти Учқудуқ шаҳри 7-кичик даҳасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.Ф. исмли шахс содир қилганлиги фош этилиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мавзуга оид