Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 йилдаги 380-сон қарори билан бир қатор янгиликлар жорий этилди, хусусан:
электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини тугатиш асослари белгиланди;
болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни МТТга ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди;
айрим давлат хизматларидан фойдаланиш учун марҳумнинг яқин қариндошларига ариза билан мурожаат қилиш ваколати берилди;
йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларидан композит шаклда фойдаланиш тартиби жорий этилди.
Автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати янгиланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш